Россиянинг Федерал тиббий-биологик агентлиги (ФМБА) маймун чечаги инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқди. Бу ҳақда агентлик раҳбари Вероника Скворцовага таяниб, Ўзбекистон ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дастлабки тадқиқотлар мазкур вакцина юқори самарадорлик ва иммуногенликка эга. Энг муҳими, у хавфсиз бўлиб, ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда маймун чечаги инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 52 минг нафардан ошган.
Касалликдан АҚШ ва Европа аҳолиси энг кўп азият чекмоқда. Хусусан, Қўшма Штатлар бу рўйхатда пешқадам. Мамлакатда маймун чечагини юқтирганлар сони қарийб 19,3 минг нафарни ташкил этяпти.