Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқанддан Тошкентга ўқишга келаётган 21 ёшли талаба ЙТҲда ҳалок бўлди

Тошкент Ахборот технологиялари университетининг талабаси ЙТҲ натижасида вафот этди.

653views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанддан Тошкентга ўқишга келаётган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетининг талабаси ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда марҳумнинг отаси UzNews.uz мухбирига хабар берди.
“3 сентябрь куни ўғлим Х.З. Тошкентга Nexia-3 автомобилда ўқишга кетаётган эди. Йўлда автомобиль ЙТҲга учраши сабаб вафот этди”, - дейди марҳум талабанинг отаси.
Таъкидланишича, талаба 2001 йилда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида туғилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲда бир нафар талаба эмас, балки 4 нафар талаба вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
UzNews.uz мухбири воқеа ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати билан боғланди. Аммо, бошқарма Матбуот хизмати масъул ходими унда бу ҳолат бўйича маълумот йўқлиги, текшириб, топилса, хабар беришини маълум қилди.
653views0replies
0

Комментарии