Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга китобларни улоқтириб тарқатди — видео

Ўқитувчи ва мактаб директорига чора кўрилди.

467views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи мактаб дарсликларини ота-оналар ва ўқувчиларга юқоридан улоқтириб, тарқатгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ушбу ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳ тузиб, ўрганиш ишлари бошланганлиги ҳақида хабар берган эди.
Аниқланишича, тумандаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 4 синф ўқувчиларига синф раҳбари Ғоффорова Шоҳида синф ўқувчиларига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини қўпол тарзда, ўқитувчи этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатганлиги маълум бўлди.
Ўқитувчига хос бўлмаган хислатда хатти-ҳаракат қилганлиги сабабли умумий ўрта таълим мактабининг 4-д синф раҳбари Ш.Ғоффорова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини тарқатилиш жараёнини назоратга олмаганлиги ва масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли мактаб директори Э.Ҳамраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, дея хабар берди Нуробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
467views0replies
0

Комментарии