Поиск
RUUZ

Спорт

"Локомотив" ПФК футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинда иштирок этгани айтилмоқда

Ўзбекистон чемпионатида келишилган ўйинларда иштирок этган бошқа шахсларни аниқлаш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

335views0replies
0

t.me/LokomotivUzb

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни келишилган ўйинларга оид бир қанча маълумотлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Кеча ўзбек футболидаги кўплаб ташкилот ва шахсларнинг почтасига хат келиб тушди. Унга кўра, Тошкентнинг "Локомотив" клубининг легионер футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда иштирок этгани иддао қилмоқда, дея хабар берди Championat.asia нашри.
Ушбу ҳолат юзасидан "Локомотив" клуби ўз муносабатини билдирди.
"Шуни маълум қиламизки, айни пайт ЎФA "Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси" ушбу масала юзасидан суриштирув-текширув ишларини олиб бормоқда.
Вазият қандай якун топиши ҳамда ҳақиқий айбдор(лар) топилиб жазоланиши "Локомотив" ПФК учун ҳам муҳим. Зеро жамоамиз ҳар доим ҳалол ўйин тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Биз келишилган учрашув, тотализатор ва ҳар қандай пул тикиш йўли билан ўйналадиган ўйинларга мутлақо қаршимиз", — дейилади "темирйўлчилар" муносабатида.
Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳда бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро суҳбати акс этган суратлар ОАВда тарқалди.
Ўзбекистон футбол ассосиацияси ҳам ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
"Келишилган ўйинларга оид бир қанча маълумотлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Ўзбекистон футбол ассосиациясининг махсус инспекция бўлими мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган ва айни пайтда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, вазиятни тўлиқ очиқлаш ва барча айбдорларни аниқлаш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳам музокаралар олиб бориляпти", — дейилади ЎФА муносабатида.
335views0replies
0

Комментарии