• 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 5 сентября 2022

Ўзбекистон Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактга муносабат билдирди.

558
0
anews.com.tr

“Кобулдаги Россия Федерациясининг консуллик бўлими яқинида 2022 йил 5 сентябрь куни содир этилган ҳамда дипломатик ваколатхона ходимлари ва Афғонистон фуқароларининг қурбон бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз", - дейилади баёнотда.

Шунингдек, ТИВ ушбу ғайриинсоний ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирган.

"Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз", - дейилади вазирлик баёнотида.

Маълумотларга кўра, 5 сентябрь куни Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида теракт содир этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлган. 8 киши касалхонага ётқизилган.

558
0