Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда бир неча миллион йил олдин яшагани тахмин қилинаётган отнинг суяги топилди

Шунингдек, бир дона чўкичлаб ишланган дромедар туясининг тасвири топилди.

262views0replies
0

Ўзбекистон фанлар академияси Матбуот хизмати

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Ғоз ва Қаттиқ-Қамиш қишлоқлари атрофидаги Оқтош тоғларида ЎзР ФА Миллий археология марказининг бир гуруҳ илмий ходимларидан иборат экспедиция томонидан археологик қидирув-қазув ишларини олиб борилди. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар академияси Матбуот хизмати хабар берди. 
Ғоз қишлоғи атрофидаги Оқтош тоғи ҳудудида қидирув ишлари натижасида ҳудуддан бир дона чўкичлаб ишланган дромедар туясининг тасвири топилди. Суратнинг ҳажми 75х90 см. Сурат текис юзали оҳактош қояга туширилган ва қуёшда куйган моғор билан қопланган. Ҳажмига кўра расмда ёш туя (бўталоқ) акс эттирилган.
Шунингдек, экспедиция ушбу ҳудуд бўйича этнографик ва географик тушунчаларини ошириш мақсадида маҳаллий аҳоли орасида суриштирув ишларини олиб борди.
Натижада ҳудуддаги тош конларининг жойлашган ўрни, қоятош расмлардан ташқари маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг хонадонида қадимги отнинг бош чаноғи тўлиқ сақланаётганлиги ҳақида хабар топди ва уни бориб кўрди. Ушбу отнинг бош чаноғи сақланиш даражаси ва қадимги тупроқ ётқизиқларидан топилганлигига кўра бир неча миллион йиллар олдинги эканлиги тахмин қилинмоқда.
262views0replies
0

Комментарии