Поиск
RUUZ

Происшествия

ДХХ Тошкент ва Сурхондарёда 95 кг гиёҳванд моддаларни мусодара қилди

Мазкур гиёҳванд воситаларини олиб юрган шахслар қўлга олинган. Маълум бўлишича, гиёҳванд воситалари афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан ўтказилган.

225views0replies
0

ЎзАнинг хабар беришича, Тошкентнинг Чилонзор туманида Matiz тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар хорижий фуқарога тегишли 23 кг. 52 гр. “опий” ва 30 кг. 122 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳванд моддалар афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатга ўтказилган.
Бошқа бир ҳолатда эса муқаддам хорижда оғир жиноят содир этгани учун қамоқ жазосини ўтаган, Денов туманида яшовчи, 1966 й.т. фуқаро бошқарувидаги Lacetti Термиз шаҳрида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, унда ҳам афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилган 39 кг. 520 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Учинчи ҳолатда эса Денов шаҳрида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган, 1967 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида 2 кг. 396 гр. “опий” моддасини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 25 кг. 448 гр. “опий” ва 69 кг. 642 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
225views0replies
0

Комментарии