Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонликлар янги ҳафтани +39 даражагача бўлган ҳароратда ўтказишади

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

136views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, куз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан бироз илиқроқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +15…+20 даража, кундуз кунлари +34…+39 даража атрофида бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида мамлакат ҳудудига салқин ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари +13...+18 даражагача, кундуз кунлари +30...+35 даражагача бироз пасаяди. 7-9 сентябрь кунлари фақат Қорақалпоғистон туманлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
6 сентябрь куни шимолда, 7-8 сентябрь кунлари республиканинг чўл ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
136views0replies
0

Комментарии