• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 4 сентября 2022

Ўзбекистон Ҳиротда жума намози пайтида содир этилган террорчилик ҳаракатини қоралади

Aфғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида портлаш оқибатида маълумотларга кўра, 21 нафарга яқин одам ҳалок бўлган.

254
0
AP

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжида содир бўлган портлаш бўйича расмий баёнот берди.

"Aфғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида 2022-йил 2-сентабр куни жума намози пайтида содир етилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз", - дейилади ТИВ баёнотида. 

Таъкидланишича, бу каби қабиҳ ҳаракатлар Aфғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

ТИВ ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилади.

Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлган. Улар орасида мамлакатда таниқли диний арбоб Мужиб Раҳмон Ансорий ҳам борлиги айтилган.

254
0