Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ЙТҲ содир этган икки машина ҳайдовчилари муштлашишди

Ҳолат натижадасида жабрланган йўловчи ҳам бор.

195views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Cobalt ва Lacetti автомашиналарининг тўқнашуви оқибатида, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги муштлашув акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат тахминан 15:45 да Cobalt ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва Lacetti ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этишган. Тўқнашув туфайли, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб кетган.
Натижада, Cobalt автомашинасининг йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилган.Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
195views0replies
0

Комментарии