Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Покистонга 40 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини ўзи ичига олган инсонпарварлик ёрдами берди

Покистонда мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари миллионлаб оилаларга зарар етказгани сабаб Исломободга инсонпарварлик ёрдами етказилди.

67views0replies
0

Дунё АА

Покистонга ҳарбий ҳаво транспорти орқали қарийб 40 тонна юкни ўз ичига олган инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Дунё АА хабар берди.
Қайд этилишича, инсонпарварлик юки таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарлар киритилган.
Исломобод халқаро аэропортида юкни Покистон фан ва технологиялар федерал вазири Ага Ҳасан Балоч ушбу мамлакат ҳукумати номидан қабул қилиб олди.
"Бугун биз учун шундай синовли ва мураккаб бўлган кунларда биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзган ўзбек қардошларимизнинг самимий ҳамдардлик туйғуларига гувоҳ бўляпмиз", - деди вазир.
Покистон ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича департаменти бош директори Шоҳ Файсал Какар ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ҳафта давомида Покистонда мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари миллионлаб оилалар кундалик ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. Айниқса, Балужистон ва Синд вилоятлари аҳолиси энг кўп зарар кўрди. Юз минглаб одамлар бошпанасиз қолди.ОАВ хабарларига кўра, кучли ёмғир ва кенг қамровли сув ҳалокатли оқибатлари натижасида 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
67views0replies
0

Комментарии