Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган асосий 5 та вазифани белгилаб берди

Шунингдек, президент Янги Ўзбекистон қандай бўлиши кераклигини ҳам айтди.

359views0replies
0

Бугун, 31 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.
Унинг таъкидлашича, булар:
Биринчи — таълим соҳасида Ўзбекистон фарзандлари замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.
Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.
Учинчи —  бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.
Тўртинчи —  соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.
Бешинчи — аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.
"Шу ўринда Янги Ўзбекистон қандай бўлиши керак деган саволга бутун халқимиз билан жавоб топиб, амалий ҳаракатларимизни бошлашимиз зарур”, - дейди Шавкат Мирзиёев.
Янги Ўзбекистон:
— ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имконият берадиган;
— одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароит мавжуд бўлган;
—  ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқароларнинг ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенг бўладиган;
—  тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилган давлат бўлиши керак.
359views0replies
0

Комментарии