Андижон вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 27 август куни Асака туман ТТБ қарашли 2-туғруқ комплекси шифокорлари томонидан ҳомиладор бемор З.Ж.нинг қорнида нобуд бўлган ўғил жинсли ҳомила жарроҳлик йўли билан олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Текширувлар натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.