Поиск
RUUZ

Общество

Ислом Каримов номидаги кутубхона фойдаланишга топширилди — фото

Пойтахтдаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги кутубхона расман очилди.

84views0replies
0

Karimov_ Library

2022 йил 29 август куни Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна ҳам қатнашиб, Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг очилиши билан барчани самимий муборакбод этди.
Маълумот учун, 2018 йил август ойида Оқсарой ҳудудида Ислом Каримов номидаги кутубхона иш бошлаган эди. Мазкур маърифат маскани Шавкат Мирзиёевнинг Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилган қарори асосида ўз фаолиятини бошлаган.
Кутубхонада Ислом Каримовнинг асарларидан ташқари, тарихчи, файласуф, сиёсатшунос олимларнинг биринчи президент ҳаёти ва фаолиятига оид қўлёзмалари, бадиий адабиётлар, илмий нашрлар кенг жамоатчиликка тақдим этилган. 
84views0replies
0

Комментарии