Поиск
RUUZ

Реклама

Edelweiss Hotel & Resort вертолёт майдончаси очилишини эълон қилади

Тоғ-курорт мажмуаси Тошкент вилоятидаги Кумушкон қишлоғида, денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда, Чотқол тизмасининг этакларида жойлашган.

298views0replies
0

1 сентябрь куни соат 10:00 да Edelweiss Hotel & Resort ҳудудида вертолёт майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга барча хоҳловчилар ташриф буюриши, вертолётни банд қилиши ва белгиланган йўналишлар бўйича парвоз қилиши мумкин.
Ҳозирда Amirsoy, Чимён, Билдирсой, Пулатхан, Арашан, Кўксу, Нефрит кўли, Бадак ва Ихначкўлга парвозлар режалаштирилган. Тоғда пикник қилишни яхши кўрувчилар пиёда бориш имконияти бўлмаган платога тушиб фотосессия, барбекю ёки романтик кечки овқат қилишлари мумкин.
Парвоз нархи 1 киши учун 765 000 сўмдан бошланади, ҳамда парвоз вақти ва йўналишига қараб нарх ўзгаради.
Вертолёт майдончаси 1-4 сентябрь кунлари ҳам очиқ бўлади, ҳар бир киши ўз орзусини амалга ошириш учун бутун умр эсда қоладиган ва ҳаётни ажойиб ҳис-туйғуларга тўлдирадиган парвозни банд қилиши мумкин.
Бундан ташқари, 1-4 сентябрь кунлари вертолёт саёҳати банд қилинганида, меҳмонхонанинг исталган хонаси учун 35% чегирма тақдим этилади.
Олдиндан жой банд қилиш учун телефон рақамлари: +99872021177, +998994201111.
Instagram: @edelweissuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
298views0replies
0

Комментарии