Поиск
RUUZ

Общество

Бу йил ДТМ абитуриентлардан 80 млрд сўмдан ортиқ пул йиғиб олди

Жорий йилда тест синовларида иштирок этиш учун йиғилган пуллар нималарга сарфлангани ҳақида маълумот берилди.

252views0replies
0

АОКА

Жорий йилда тест синовларига иштирок этиш учун 80 млрд сўмга яқин тўлов давлат тест марказига тушган. Бу ҳақда ДТМ мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди UzNews.uz мухбири.
Қайд этилишича, тест синовлари очиқ стадионлар ва хиёбонларда ўтказилганлиги учун қуёш нуридан ҳимоялаш мақсадида, абитуриентларни бош кийим (кепка) билан таъминлашнинг ўзига 10 млрд сўм сарфланган.
Назоратчиларнинг бир кунлик меҳнатига 303 минг миқдорда умумий 10 млрд сўмдан ортиқ пул тўлаб берилган. Шунингдек, қолган пуллар эса шахсий идентификация камералари, сканерлар, ҳар бир абитуриент учун ручка, ичимлик сувларига сарфланган.
Таъкидланишича, тест синовлари ўтказилгандан кейин ДТМ натижаларни 1 суткада чиқариши керак. Бу учун эса айнан АҚШнинг Scantron компаниясининг махсус сканерларидан фойдаланилади. Жорий йилда фойдаланиш учун яна учта шундай сканер харид қилинган.
Қатнаша олмаган абитуриентларнинг тўлаган пуллари қайтариб берилмаслиги тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир абитуриент ОТМга тест топшириш учун БҲМнинг ярим баравари — 150 минг сўм миқдорида тўлов тўлаши керак бўлади. Тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар; ногиронлиги бўлган шахслар; тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (“Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари) бундан мустасно.
252views0replies
0

Комментарии