• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 августа 2022

"Ёшлар" телеканалидаги кўрсатувда Украина байроғи хиралаштирилганига муносабат билдирилди

Телеканал вазият учун узр сўраб, ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қилди.

509
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда "Ёшлар" телеканали "Янги Давр" информацион дастурининг спорт хабарлари блокида экрандаги Украина байроғи хиралаштириб қўйилгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан телеканал расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат “Янги Давр” информацион дастурининг спорт хабарлари блокидан олинган.

Бу ҳолат юзага келиши сабаблари аниқлаштирилганда, лавҳани тайёрлаган монтажчи “Реал Мадрид” жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу "хатолик"ни ўзбошимчалик билан тўғирламоқчи бўлгани ва шу мақсадда беркитгани маълум бўлди.

Бош муҳаррир кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган.

"Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Юзага келган вазият учун узр сўраймиз ва ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қиламиз", - дейилади муносабатда.

509
0