Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда дўкондан ўғирлик қилган эркак уч кундан кейин вафот этди

38 ёшли эркакнинг дўкондан маҳсулотларни ўғирлаётгани камерага тушиб қолган эди.

800views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро дўконда ўғрилик содир этаётганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 август куни Яшнобод туманида жойлашган дўконларнинг бирида 1984 йилда туғилган А.Р. жами 503 минг сўмлик маҳсулотларни талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида А.Р. 2022 йилнинг 29 август куни сурункали касаллик туфайли вафот этганлиги сабабли, иш ҳужжатлари юритувдан тугатилади.
800views0replies
0

Комментарии