Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда машиналарнинг эшигига кодли қулф осиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ушланди

У кодли қулф билан бирга кодни сотиб олиш таклифи ёзилган хат қолдирган. Хатда кўрсатилган

419views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда номаълум шахс машиналарнинг эшигига қулф осиб, қулфни очиш эвазига ҳайдовчилардан пул талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича,олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, ушбу ҳаракатларни содир этганликда гумондор 29 ёшли Мухриддин А. ушланган.
Ҳолислар иштирокида унинг ёнидан 2 дона кодли қулфлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Суҳбат давомида у интернетда шундай “пул ишлаш” усулини кўриб, ундан фойдаланишга қарор қилганлигини айтди.
Режага кўра, у қулфни автомашина эшигининг ушлагичига осиб, ҳайдовчига қулфни очиш учун код рақамини сотиб олиш таклифи ёзилган хат қолдирган. Кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, қулф кодини юбориши керак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
419views0replies
0

Комментарии