Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда фолбин ва унинг қизини болта билан уриб ўлдирган эркак 20 йилга қамалди

Фолбин эркакка сеҳр-жодусини пулга сотмоқчи бўлган. Аммо, эркак пулни беролмасдан, энди фолбин уни ҳам ўлдириши мумкинлигини ўйлаб, фолбин ва унинг қизини ўлдирган.

219views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда фолбин ва унинг қизини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, эркак турмуш қурганидан кейин узоқ вақт фарзанд кўрмаган. Шу сабаб у Эсабой қишлоғидаги фолбинга борган.
Фолбин эркакка шифокорга бормаслиги, қариндошлари фарзандли бўлмаслиги ва ўз жонига қасд қилиш учун ўқитганлигини айтган. Шунингдек, фолбин агар у тайёрлаб берган сувни сепса, ҳаммаси яхши бўлишини айтиб, ундан бунинг учун $500 талаб қилади.
Фолбин cўралган пулни бермагани учун эркакни уйидан чиқариб юборган. Эркакнинг айтишича, у фолбинга пул бермагани учун фолбин уни ўлдириши мумкинлигини ўйлаб, қотилликка қўл урган.
Бир куни у фолбиннинг уйига бориб, фолбинни болта билан уриб ўлдирган. Шу пайт шовқиндан уйғонган фолбиннинг қизи уйғониб қолган. Эркак қизни ҳам ўлдирган.
“Ёрдам қилинг дедим. У ёрдам қилмайман деди. Пул бераман десам ҳам ўлдираман деди, пул бермайман десам ҳам ўлдираман деди. Қариндошларимга пул бериб, мени ўлдиришга ёллаган экан. Сени барибир ўлдираман деганидан кейин иложи бўлмади”, - дейди судланувчи.
Эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. Ҳукмга кўра, судланувчи 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
219views0replies
0

Комментарии