• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 10 марта 2021

Ўзбекистонда дам олиш кунлари -15 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келаётганидан огоҳлантирди.

828
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 13-14 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

13-14 мартда республикада ёғингарчилик (ёмғир, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади. 

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 

14-15 мартда ҳарорат  кечалари -2...-7 даража совуқгача, кундуз кунлари -2...+3 даража илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари -10...-15 даражагача, кундуз кунлари -2...-7 даража совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари -6...-11 даража совуқгача, кундуз кунлари 0...-5 совуқгача пасаяди.

13-14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

828
0