Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада отасини ўлдирган фарзанд 10 йилга қамалди

Марҳум ота спиртли ичимлик сотиб олиш учун аёлидан нафақа пулларини сўраб уни ураётган вақтда ўғли отасини уриб, бўғиб ўлдирган.

167views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти Данғара туманида мудҳиш жиноят содир этилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан отасини ўлдирган 25 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Аниқланишича, отаси спиртли ичимлик ичишга ружу қўйиши натижасида, бир неча бор оилавий келишмовчиликлар юзага келган. Бундан эса онаси энг кўп жабр кўрган. Марҳум ота ўз аёлини мунтазам равишда калтаклаб келган.
Маълумотларга кўра, жиноят содир этилган кунда ҳам отаси маст ҳолатда уйга келиб, аёлидан (судланувчиинг онаси) I гуруҳ ногиронлигидан олинадиган нафақа пулини беришни талаб қилган. У пулларга эса яна ароқ сотиб олишини билдирган. Аёл эса пул йўқлигини айтганида эр уни урган. Ҳолатга гувоҳ бўлган ўғил отасига ташланиб, ерга ётқизган ва кўкрак қисмига бир неча марта тепган. Отасининг эгнида бўлган бош ёпинчиғи боғичи билан уни бўғиб ўлдирган.
Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судида судланувчи ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
167views0replies
0

Комментарии