Поиск
RUUZ

Реклама

IT Park University абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилмоқда ва ITPU Foundation Studies семестрини йўлга қўймоқда

IT Park University ҳужжатларни 20 сентябргача қабул қилади ва 2023 йил февраль ойидан бошлаб 1-босқичга кириш учун тайёргарлик семестрини бошлайди.

198views0replies
0

Кузги семестр учун ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 20 сентябргача давом этади. Тайёргарлик дастури инглиз тили даражаси кириш ва муваффақиятли ўқиш учун етарлича юқори бўлмаганлар учун мўлжалланган. Уни муваффақиятли ўзлаштирган талабалар 2023 йил февраль ойида IT Park Университетига имтиҳонсиз қабул қилинади.
29 август куни Тошкент шаҳрида IT Park Университети Президент топшириғи асосида ITPU Foundation Studies’га қабулни бошлади. Бу бўлажак талабаларга инглиз тилини билиш даражасини оширишга ёрдам берадиган, шунингдек, уларни муваффақиятли ўқиш учун зарур бўлган асосий билим ва кўникмалар билан таъминлайдиган тайёргарлик семестри. Дастур академик инглиз тили, математика, IT асослари, шахсий ривожланиш кўникмаларини ўз ичига олади.
Университетнинг Очиқ эшиклар кунида университет директори Баҳодир Аюпов шундай дейди:
"Курс ғайрат ва шижоатли, аммо кам тайёргарлик кўрган абитуриентлар учун ташкил этилган. Агар сизнинг инглиз тилини билиш даражангиз IT Park Университетига кириш учун ҳали етарли бўлмаса ва сиз ўқишга кириш имкониятини бир йилга йўқотишни истамасангиз, унда университетгача бўлган курс - ITPU Foundation Studies’га ёзилинг. Таълим онлайн форматда бўлиб ўтади ва келгуси йилнинг февраль ойида сиз университетнинг тўлақонли талабаси бўлишингиз ва талабгир ҳамда юқори маошли IT мутахассислигини олишни бошлашингиз мумкин”.
Талаба тил даражасини А2 (асосий)дан B1 (ўрта) даражага кўтариши университетга киришни кафолатлайди. Ўқитиш инглиз тилига босқичма-босқич ўтиш билан ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
ITPU Foundation Studies’га ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 20 сентябргача давом этади. Курснинг давомийлиги — 4,5 ой. Қиймати — 5,6 миллион сўм, IT Park Университетининг бўлажак талабалари учун 710 минг сўм чегирма амал қилади, шундан келиб чиқиб, белгиланган санадан олдин ҳужжат топширган абитуриентлар учун университетгача бўлган курс учун ўқиш нархи 4 890 000 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, 2022 йил 20 сентябргача ITPU Университетига қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда:
· Web Developer;
· Networks Engineer;
· Software Tester;
· Backend Developer (Jawa);
· Mobile Developer (Android);
· FrontEnd Developer;
· QA Engineer;
· Big Data Engineer;
· Cyber Security.
ITPU Университети IT Park ва дастурий таъминот ишлаб чиқишда дунёнинг етакчиларидан бири бўлган - EPAM компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Кадрлар тайёрлаш бўйича 20 йиллик тажрибасига асосланиб, EPAM таълим дастурлари дунёнинг ўнлаб мамлакатларида муваффақиятли жорий этилди ва АҚШ, Литва, Украина лицензияларига эга бўлди. Ва ниҳоят, энди EPAM Ўзбекистонда ҳам университетни ишга туширди.
IT Park Университетида ўқиш бир қатор муқобил таълим муассасаларига қараганда анча арзон. Йиллик шартнома қиймати 9 миллион сўмдан бошланади ва дарслар EPAM халқаро компанияси жамоаларининг амалиётчи муҳандислари томонидан олиб борилади. Муваффақиятли натижалар кўрсатган талабалар EPAM ва бошқа IT Park резидент компанияларида амалиёт ва иш билан таъминланадилар. Талабалар, хоҳишларига биноан, EPAM олий таълим дастурлари жорий қилинган ҳар қандай мамлакатда ўқишни давом эттириш, шунингдек, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритадиган халқаро компаниянинг жамоаларида амалиёт ўташ имкониятига эга бўлишлари режалаштирилган.
3 йиллик ўқишни тугатгандан сўнг, битирувчилар давлат томонидан берилган бакалавр даражаси дипломига эга бўладилар. ITPU дипломи битирувчилар мураккаб IT муаммоларини ҳал қилишда амалий кўникмаларга эга эканлигини ва халқаро лойиҳаларда ишлашга тайёрлигини тасдиқлайди.
IT Park Университетида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари мавжуд. Масалан, хотин қизларга Президентнинг 07.18.2022 йилдаги 323-сонли қарори асосида фоизсиз таълим кредити ҳисобидан ўқиш имконияти берилади.
IT Park Университети ва ITPU Foundation Studies’га кириш ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги рақам орқали олишингиз мумкин +998 55 503 99 99.
Сайт: itpu.uz
Instagram: @itpu_uz
Facebook: fb.com/ITPU
Telegram: t.me/itpu_uz
Telegram-bot: t.me/itpu_bot
Реклама ҳуқуқлари асосида
198views0replies
0

Комментарии