Поиск
RUUZ

Реклама

1-3 сентябрь кунлари Food City'да Мустақиллик куни шарафига маҳсулотлар ярмаркаси бўлиб ўтади

Байрам муносабати билан, Food City савдо бозори ташриф буюрувчиларни байрамона дастур ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган чегирмалар билан хурсанд қилади.

335views0replies
0

Байрам дам олиш кунлари — одатий иш кунларида вақт етмайдиган ишлар билан шуғулланиш учун энг маъқул вақт: бозорга бориш, маҳсулотлар харид қилиш ва оила учун мазали таом тайёрлаш.
Food City мажмуаси озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун мос жой бўлади. Мустақиллик куни шарафига мажмуада 1 сентябрдан 3 сентябрга қадар қатор озиқ-овқат маҳсулотларига чегирмалар амал қилади.
Чегирмали маҳсулотлар:
• Картошка – 3000 сўм/кг;
• Пиёз – 3000 сўм/кг;
• Сабзи – 2500 сўм/кг;
• Олий навли ун – 6000 сўм/кг;
• Гуруч: «Мустақиллик» нави – 7000 сўм/кг, «Аланга» нави – 9000-10 000 сўм/кг, «Лазер» нави – 18 500 сўм/кг;
• Помидор – 3000 сўм/кг;
• Бодринг – 3000 сўм/кг;
• Шакар – 12 000 сўм/кг;
• Ёғ – 17 000 сўм/литр;
• Шафтоли – 7000 сўм/кг;
• Узум – 5000-10 000 сўм/кг;
• Банан – 13 000 сўм/кг;
• Тухум – 650-950 сўм/дона;
• Товуқ гўшти – 23 000 сўм/кг;
• Мол гўшти – 60 000 сўм/кг;
• Кўкатлар – 1000 сўм/боғ;
• Тарвуз – 10 000 сўм/дона;
• Қовун – 10 000 сўм/дона.
*Чегирмали маҳсулотлар «Food City'дан маҳсулотлар» белгиси бор павильонларда амал қилади.
Қайд этиш жоиз, маҳсулотларнинг чегирмали харид нархи ва уларни сотишдаги нарх ўртасидаги фарқни Food City қоплайди. Шу сабабли мажмуадаги маҳсулотлар нархи шаҳардаги бошқа савдо нуқталарига қараганда анча арзонроқ.
Шунингдек, 1 сентябрдан 3 сентябрга қадар меҳмонларни кўнгилочар дастур ва қизиқарли шоу кутмоқда.
Food City савдо мажмуаси мижозларни ассортимент ва савдо нуқталарининг қулай жойлашуви билан хурсанд қилади. Инновацион кросс-докинг тизими шарофати билан, ташриф буюрувчилар тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчи ва фермерлардан олиб келинган барра маҳсулотларни харид қилишлари мумкин.
Мажмуанинг қулай жойлашуви Food City'га осон етиб олиш имконини беради. «Қўйлиқ» метро бекати, «Тузел-2», «Водник» ва «Башлик» массивлари, «Кадишева» бозори, Учтепа, Сергели ва Чилонзор туманлари ҳамда Жанубий вокзалдан бепул автобуслар қатнайди.
Махсус ажратилган бепул автобуслар маршрути билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манзил: Бектемир тумани, Меҳнатобод кўчаси, 82 | Локация
Веб-сайт: f-city.uz
Instagram: @foodcityuz
Telegram: t.me/foodcityuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
335views0replies
0

Комментарии