Поиск
RUUZ

Общество

АҚШдаги Ниагара шаршарасида Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон байроғи товланади

Ниагара шаршарасининг 15 дақиқа давом этадиган Ўзбекистон давлат байроғи ранглари билан ёритилишини жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

103views0replies
0

peoplenews.uz

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш куни, 1 сентябрь куни Канададаги энг машҳур шаршара ва Шимолий Aмерикадаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири – Ниагара шаршараси Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилади. Бу ҳақда “Дунё” А.А хабар бермоқда. 
Республиканинг Канадада аккредитациядан ўтган элчихонаси маълумотларига кўра, шаршарани 31 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 да (Тошкент вақти билан 1 сентябрь, соат 7:30) жонли эфирда томоша қилиш мумкин. 
Ниагара шаршарасини Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритиш 15 дақиқа давом этади.
Шунингдек, Ўзбекистон дипломатик миссияси ватандошлар билан биргаликда Ниагара шаҳрида Мустақиллик байрамини кенг нишонлашни режалаштираётгани таъкидланган. Ўзбек рақс ва қўшиқлари, анъанавий ўзбек палови билан тантанали зиёфат ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ниагара шаршараси ўтган йили Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан илк бор Ўзбекистон байроғи рангларига бўялган эди.
103views0replies
0

Комментарии