• 12 150 сум
    8.64
  • 14 087 сум
    34.3
  • 150 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 150 сум
    8.64
  • 14 087 сум
    34.3
  • 150 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 марта 2021

Тошкентда "ЖЭК" раҳбари қарийб 300 млн сўмни талон-торож қилди

Юнусобод туманида ХУЖМШ раҳбари ва бошқалар аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштириб юборди.

1165
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Қ.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиргани аниқланди.

Улар 2020 йил ва жорий йилнинг февраль ойига қадар уй-жой мулкдорларидан бадал тўлови, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминоти ҳамда автотураргоҳ учун ундирилган 288,3 млн сўмни банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1165
0