Ўзбекистонда 1 сентябрдан қонунчиликда бир қатор ўзгартириш ва янгиликлар бўлади.
Cпорт мактабларининг айрим ходимларига устамалар тўлаб берилади
Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига ўқувчи-спортчилар эришган юқори спорт натижаларидан келиб чиқиб ҳар ойда устамалар тўлаб берилади.
Устама миқдорлари билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади
Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
- бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
- олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
- уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).
Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади
Оилавий нодавлат боғчаларда:
— қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
— тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
— тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;
— тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
— тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;
Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:
бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
— ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади.
— ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади.
Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобилларга техник кўрикдан ихтиёрий ўтказилади
— жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;
— енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
— енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
- ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;
- ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.
Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади
Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.
Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.
Келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.
Енгил автомобилда йўловчи ташувчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади
Президент қарорига биноан енгил автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.
Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ЯИДХП орқали электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилади.
Автомобилнинг эгаси ёки давлат рақами ўзгарганда “тонировка” рухсатномаси амал қилишда давом этади
Президент қарорига асосан ойналар тусини ўзгартиришга рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати автоматик тарзда сақлаб қолинади.
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади
озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети" маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан биринчи навбатда туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдорида берилади.
Ўзбекистонликларга ички туризм харажатларининг бир қисми қайтарилади
Президент фармонига асосан маҳаллий туристлар учун "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (Cashback) тартиби жорий этилади.
Саёҳат харажатларини қайтариш ички саёҳатларни режалаштириш ва маблағларни қайтариш ҳамда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида тақдим қилинадиган чегирмалар, тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни назарда тутувчи электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.
ХТВ тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида халқаро тан олинган сертификатга эга кадрларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади
Президент қарорига асосан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:
умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:
— халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
— халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
— халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
Барча туман (шаҳар)лар кесимида намунали мактаблар рейтинги шакллантиради ва эълон қилиб борилади
Президент қарорига кўра, республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтинги шакллантирилади ва эълон қилиб борилади.
Даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига илмий даражаси учун ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади
Президент фармонига асосан даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига уларнинг тиббиёт соҳасидаги илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
Дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизига доривор ўсимликлардан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини жойлаштириш талаби қўйилади
Президент фармонига кўра, дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизига доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини жойлаштириш дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишнинг лицензия талаблари ва шартларига киритилади.
Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиши рағбатлантирилади
Президент қарори билан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
— оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган журналистлар ва таҳририят ходимларининг:
— хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми компенсация қилинади;
— хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ компенсация қилинади.
Қуйидаги нодавлат ташкилотларга “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади:
— тижорат банклари;
— телекоммуникация ташкилотлари;
— хусусий тиббиёт муассасалари;
— нодавлат таълим ташкилотлари;
— суғурта ташкилотлари.
— телекоммуникация ташкилотлари;
— хусусий тиббиёт муассасалари;
— нодавлат таълим ташкилотлари;
— суғурта ташкилотлари.