Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 27 август куни соат 03:45 ларда 4Р-112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 51-километрида 2000 йилда туғилган фуқаро Lacetti’ни "Наманган-Чуст" йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Ваз-2107" русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида, “Ваз-2107" автомашинасида ёнғин содир бўлган. Вилоят ИИБ ходимининг UzNews.uz’га маълум қилишича, “Ваз-2107"нинг ҳайдовчиси ва унда бўлган 2000 йил ва 2009 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида вафот этган. Lacetti ҳайдовчиси ва ундаги 2000 йилда туғилган йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.