Поиск
RUUZ

Общество

Энди ID-карта ва “загранпаспорт” фуқаронинг уйигача етказиб берилади — қонун лойиҳа

Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ID-карта, “загранпаспорт”, "техпаспорт" ва автомобиль рақамларини фуқароларнинг уйига ёки унинг турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади.

191views0replies
0

UzNews.uz

“Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қонун лойиҳасида келтириоишича, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида хизмат кўрсатувчи ходимни уйига чақириш йўли орқали кўрсатиш имконияти яратилади.
Миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида кўрсатишда ягона Call center ҳамда дастурий таъминот (мобиль илова)дан фойдаланилади.
Тайёр идетификацияловчи ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспорти, шунингдек, автотраснпорт воситаси рўйихатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва давлат рақам белгилари фуқароларнинг хоҳишига кўра почта орқали ёки қўшимча тўлов асосида доимий яшаш ёки турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига миграция бва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади.
191views0replies
0

Комментарии