Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ДХХ 2 та адвокатни пора билан қўлга олди

Улардан бири $23 минг, иккинчиси $12 минг пора олган вақтда ушланган.

753views0replies
0

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати, 1985 й.т. шахс ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорга МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан молиявий жарима қўлламаслик эвазига $23 минг талаб қилиб, мазкур пул маблағини олган вақтда ушланди.
Шу билан бирга, пойтахтда ўтказилган тезкор тадбирда Мирзо Улуғбек туманидаги адвокатлик фирмаларидан бирининг адвокати фуқародан $12 минг олган вақтда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, адвокат гўёки суд идораларидаги мансабдор танишларининг имконияти орқали фуқаронинг турмуш ўртоғига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа энгил турдаги жазога ўзгартириб бериш эвазига $9 минг ҳамда фуқарога муқаддам юридик хизматларни кўрсатганлиги учун адвокатлик тўловларини амалга оширган бўлишига қарамасдан, судга харажат қилганлигини рўкач қилиб, тамагирлик йўли билан қўшимча $3 минг талаб қилади.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқаронинг Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган турмуш ўртоғига нисбатан бошқа енгилроқ жазога алмаштириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан $10 минг беришни талаб қилади. ДХХ томонидан ИЖҚК департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
753views0replies
0

Комментарии