Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Зеленскийга Украина Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади

Ўзбекистон раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский ва украин халқига мамлакат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табрикнома юборди.

396views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 24 август куни Украина президенти Владимир Зеленский ва украин халқига мамлакат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табрикнома юборди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ахборот хизмати хабар берди. 
Табрикномада келтирилишича, давлат раҳбари Владимир Зеленский ва украин халқини Украина миллий байрами — Мустақиллик куни билан чин қалбидан табриклаган.
"Шу ойда икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана — дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этаман. Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон–Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, cизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст Украина халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман", - дейилган табрикномада.
396views0replies
0

Комментарии