Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида Nexia-3 дарахтга урилиши натижасида бир киши вафот этди

Автомобилда йўловчи сифатида кетаётган 21 ёшли фуқаро касалхонага олиб кетилган.

453views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХББ

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 24 август куни соат 03:30 ларда 1999 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи С.Д Nexia-3'да Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ибрат" МФЙ Маданият кўчаси 46-уй қаршисида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг четидаги дарахтга урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. 
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи С.Д воқеа жойида вафот этган. Автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган 2001 йилда туғилган М.Д Тошкент тумани марказий шифохонасига олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
453views0replies
0

Комментарии