• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 августа 2022

Қаршида 24 дона дарахтларни кесиб юборган фуқарога 3 млн сўм жарима солинди

Мазкур фуқаронинг табиатга етказилган зарар миқдори 156 млн сўм ҳисобланган.

220
0
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қарши шаҳрида қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Қарши шаҳар "А.Навоий" МФЙ Гулмачит кўчасида яшовчи О. В. томонидан содир этилган бўлиб, фуқаро ноқонуний равишда ҳеч қандай рухсат олмасдан ўзбошимча тарзда 22 дона "Эльдор" қарағайи ҳамда 2 дона "Терак" дарахтларини кесган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКсининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 3 млн жарима қўлланилди. Табиатга етказилган зарар миқдори 156 млн сўм ҳисобланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

220
0