Президентнинг тегишли фармойишига асосан Президент Администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Комил Алламжонов хабар берди.
Унга кўра,
Рустам Тўйчиевич Камилов — Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири;

Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев — Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба етакчи консультанти;

Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов — Президент Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти;

Шохрух Анварович Ходжаев — Президент Администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба етакчи консультанти лавозимига тайинланди.
