Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилади

Нукус шаҳрида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади. Президент Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

47views0replies
0

t.me/Press_Secretary_Uz

Шавкат Мирзиёев бугунги сессияда Жўқорғи Кенгесга номзоднинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди. 
Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:
— ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;
— айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;
— мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, йил якунига қадар 6 минг 620 гектар, келгуси йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага беришни йўлга қўйилади. Экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 миллиард сўм ва деҳқонларга 50 миллиард сўм ажратилади.
Сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир қудуқни бурғилаш ва ишга тушириш учун 15 миллион сўмгача субсидия ажратиш ва бошқа молиявий кўмак бўйича топшириқлар берилди.
47views0replies
0

Комментарии