• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 августа 2022

Aёлнинг боғчада калтакланиши билан боғлиқ воқеа тафсилотлари маълум бўлди

Боғча болалари олдида жисмоний зўравонликка учраган аёл мактабгача таълим муассасаси ходими эмаслиги айтилди.

784
0
UzNews.uz

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий уй боғчасига бориб болалар кўз ўнгида уни бўғизлагани акс этган хабар ижтимоий тармоқралда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00 оралиғида Қуйи Чирчиқ туманидаги "Ласточка" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига умуман алоқадор бўлмаган шахсларнинг жанжали болалар кўз ўнгида содир этилган. Ушбу эр-хотиннинг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрини калтагидан қочган аёл, кўзи тушган дарвоза томон қочиб кириб яширинмоқчи бўлган, сўнг эр хотинини кетидан кириб жанжал ҳолати НМТТ ичида давом этган.

Маълумот бўлишича, дўппосланган аёл боғчада умуман иш фаолиятини олиб бормаган.

Айни дамда, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини амалга оширмоқда.

784
0