Тожикистон ПЦР тести натижаси ёки COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини тақдим этиш талабини қайтарди. Бу ҳақда "Ховар" агентлиги хабар берди Фуқаро авиацияси агентлигига таяниб.
Ушбу чора-тадбирлар Республика штаби томонидан бошқа мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани муносабати билан COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида киритилган.
Чекловлар вақтинчалик экани айтилмоқда.