Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways авиачиптани қайта расмийлаштириш хизматини йўлга қўйди

Авиакомпаниянинг қайд этишича, эндиликда йўловчилар сотиб олинган авиачиптанинг жўнаш санаси ва вақтини ўзгартириши мумкин.

110views0replies
0

UzNews.uz

Uzbekistan Airways йўловчилар учун янги “Aвиачиптани қайта расмийлаштириш” хизматидан фойдаланиш имкониятини яратди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.
Aвиачиптани қайта расмийлаштириш учун қўшимча хизматлар бўлимида авиачипта рақами ва фамилиянгизни киритиш керак. Кейинчалик, муваффақиятли авторизациядан сўнг, “Aвиачиптани қайта расмийлаштириш” тугмасини босишиб, очилган ойнада йўловчини қизиқтирган янги жўнаш санасини танланади, агар бир нечта рейслар бўлса, жўнаш вақтини танланг ва “Қийматни ҳисоблаш” тугмасини босилади.
Тегишли жарималар ҳисобланиб, янги тарифга қўшимча тўлов расмийлаштирилиб (агар авиачиптада кўрсатилган тариф бўйича жойлар бўлмаса), авиачиптани қайта бронлаш учун тўлов амалга оширилганидан сўнг, янги авиачипта йўловчига у кўрсатган электрон манзилига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, www.uzairways.com сайтида сотиб олинган авиачипталар фақат авиакомпаниянинг сайтида ёкиUzbekistan Airways Sales филиалида ёки унинг агентлари орқали қайта расмийлаштириш имкони мавжуд.
110views0replies
0

Комментарии