• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 августа 2022

Бизнес-омбудсман 142 нафар мансабдорни жавобгарликка тортди

Масъул шахслар томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари талаблари ва давлат хизматларини кўрсатиш муддатларига риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилган.

295
0
UzNews.uz

Бизнес-омбудсман томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларида ўтказилган ўрганишларда 1044 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда омбудсман Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, 815 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган. Ҳудудлар кесимида:

— Жиззах вилояти (660 та);

— Сирдарё вилояти (28 та);

— Андижон вилояти (27 та);

— Фарғона вилояти (20 та);

— Самарқанд вилояти (10 та);

— Тошкент вилояти (8 та);

— Бухоро вилояти (7 та);

— Хоразм вилояти (3 та) ;

— Қорақалпоғистон Республикаси (52 та) ходимлари томонидан бундай камчиликларга йўл қўйилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда 198 та ҳолатда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган. Бундан ташқари, 31 та ҳолатда тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.

Қайд этилган камчиликларга йўл қўйган 142 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

295
0