• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 августа 2022

Ўзбекистон ва Корея Тошкент вилоятида йил давомида қулупнай етиштириш учун иссиқхона қуради

Икки давлат ўртасида қиймати 3,7 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

450
0
agro.uz / Иллюстрация

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Корея қишлоқ тараққиёти корпорацияси (KRC) ҳамда Кореянинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳаларидаги таълим, тарғибот ва ахборот хизмати агентлиги (EPIS)вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзA хабар бермоқда. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва EPIS ўртасида “Йил давомида қулупнай етиштириш бўйича замонавий Корея технологияларини жорий этиш” янги лойиҳасини ишга тушириш бўйича келишув имзоланди.

3,7 миллион долларлик лойиҳа Корея ҳукуматининг тараққиётга расмий ёрдами орқали гранти ҳисобидан молиялаштирилади. Лойиҳани якунлаш 2026 йилнинг декабрига мўлжалланган.

Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш маркази (Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани) ҳудудида қулупнай етиштириш учун қуёш энергиясидан ишлайдиган замонавий иссиқхона қурилади.

Бундан ташқари, кореялик мутахассислар томонидан кўчатлар учун иссиқхона ҳамда юқори сифатли қулупнай кўчатларини етиштириш бўйича In vitro лаборатория қурилиб, жиҳозланади.

450
0