Поиск
RUUZ

Общество

"Соф" иш ҳақи рейтингида Ўзбекистон 96-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 106 та давлат орасида солиқлардан кейин ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида 96-ўринни эгаллади.

312views0replies
0

UzNews.uz

“Соф” иш ҳақи (солиқларни ҳисобга олмаганда) ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 106 ўриндан атиги 96-ўринни эгаллади. Бу бўйича дунёда яшаш нархларининг энг катта базаларидан бири бўлган Numbeo нашри рейтинг эълон қилди. 
Қайд этилишча, 2022 йил 22 август ҳолатига Ўзбекистонда “соф” иш ҳақи $278.79 ни (3 млн 40 минг сўм атрофида) ташкил қилган.
МДҲ давлатлари орасида энг юқори иш ҳақи Россия($846.42), Беларусь ($481.15) ва Aрманистонда ($471.29) қайд этилган. Мамлакатга қўшни Қозоғистон $409,3 билан 78-ўринда турибди.
Маълумот учун, рейтингда биринчи ўринни Швейцария $5,979.75 билан, охирги ўринни эса Шри-ланка $143.84 билан эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи ҳақида маълумот берганди. Унга кўра, ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи 3,5 миллион сўмдан ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 16 фоизга юқорилаган
312views0replies
0

Комментарии