Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги АОКА биносининг фасади рухсатсиз таъмирланаётгани айтилди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

159views0replies
0

https://t.me/UZBEKISTANUZ

Давлат муҳофазасига олинган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган AОКA биносининг фасади, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари Маданий мерос агентлигининг тегишли рухсати олинмасдан туриб амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Ҳолат юзасидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан қуйидагилар маълум қилинди.
Унга кўра, Навоий кўчасида жойлашган бу бино архитектура ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
Жорий йилнинг 8 август куни 716-хатга асосан Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармасига Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган бинода таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан мурожаат қилинган.
Маданий мерос бошқармаси мурожаатни кўриб чиқиб, 10 кун муддатда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, Илмий-эксперт кенгашига тақдим этишни сўраган.
Ҳужжатлар бугунги кунда Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш учун юборилган.
"2022 йил 8 август куни 716-хатга асосан, куз-қиш мавсуми яқинлашиб келаётгани ва ёғингарчиликларни ҳисобга олиб, Маданий мерос агентлиги томонидан бинога шикаст етказмасдан унинг асл ҳолати, тарихийлигини сақлаб қолган ҳолда, ўрнатилган тартибда фасад қисмини дастлабки косметик таъмирлаш ишлари амалга оширишига рухсат берилган", — дейилади хабарда.
Ушбу объект косметик таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси назорати остида олиб борилаётгани маълум қилинди.
159views0replies
0

Комментарии