Поиск
RUUZ

Спорт

Сервер Жепаров "Локомотив" га бош мураббий бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасида сардорлик қилган футболчи "темирйўлчилар" бош мураббийи бўлди.

273views0replies
0

t.me/LokomotivUzb

"Локомотив" ПФК раҳбарияти қарорига кўра, яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси, 2008 ва 2010 йилда Осиёнинг икки карра "Энг яхши футболчиси" деб топилган Сервер Жепаров "Локомотив" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Сервер Жепаров бунгача клубнинг спорт директори вазифасини бажариб келаётганди. Бундан буён "Локо" натижаларига Сервер Решатович масъул ҳисобланади. Унга мураббийлар штабида Мирко Еличич яқиндан ёрдам беради.
273views0replies
0

Комментарии