Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 24 август куни соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида 1978 йилда туғилган Т.Ш. бошқарувидаги SAZ LE60 русумли йўловчи ташувчи автобус, 1981 йилда туғилган У.Р. бошқарувидаги Damas ва 1988 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ натижасида Matiz ҳайдовчиси, Damas йўловчиси ва автобуснинг икки нафар йўловчилари тан жароҳати олиб, шифохона олиб борилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
