Поиск
RUUZ

Общество

Бўзсув каналига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани айтилди

Каналга 7 та тўқимачилик ва 2 та корхона ишчилари томонидан мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлосланган моддалар ва рангли эритмалар ташлаб келинган.

292views0replies
0

t.me/ecogovuz/

Бўзсув каналининг Зангиота туманининг "Токзор" МФЙ ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан давлат Экоқўмита муносабат билдирди.
Унга кўра, ўрганишга экологик мобил лаборатория ҳам жалб қилиниб, Бўзсув каналига ташланаётган оқова сувлардан, каналнинг 500 метр тепа ва паст қисмларидан таҳлил учун намуналар олинди.
"Ўрганишлар давомида сувнинг қора рангда эканлиги тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган рангли оқова сувлар билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, “Бўзсув аэрация станцияси”нинг технологик жараёнлари кўздан кечирилди ҳамда ушбу тозалаш иншоотига мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлосланган моддалар ва рангли эритмалар ташлаб келаётган 7 та тўқимачилик ва 2 та қоғозни қайта ишловчи корхоналар рўйхати шакллантирилди", — дейилади хабарда.
Эндиликда ҳар бир корхона фаолиятини текшириш юзасидан Бизнес-Омбудсманга буюртмалар киритилиб, белгиланган тартибда экологик назорат ўрганиш ишлари олиб борилади.
292views0replies
0

Комментарии