Поиск
RUUZ

Реклама

Kundalik'да янги тўлов усуллари ва тариф пакетлари ишга туширилди

2022-2023 ўқув йилида Kundalik учун йиллик обуна тўлови 8000 сўмга туширилади, фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун иккита пакет тақдим этилади: Kundalik ва PRO Kundalik.

547views0replies
1

Kundalik нархи 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб йилига 8000 сўмга туширилади. Мазкур сумма учун www.kundalik.com сайтида электрон кундалик билан ишлаш ёки Kundalik.Family мобиль иловаси орқали унинг кенгайтирилган функцияларидан фойдаланмасдан ахборот хабарларини олиш мумкин. Шу билан бирга, Kundalik учун ҳар бир болага алоҳида тўлов амалга оширилади.
PRO Kundalik талқинининг нархи йилига 40 000 сўмни ташкил қилади. Мазкур суммага сайтдаги электрон кундаликдан фойдаланиш ҳамда Kundalik.Family мобиль иловасининг кенгайтирилган функциялари киради. PRO Kundalik обунаси учун тўлов амалга оширилганда, оилавий фойдаланиш режими ёқилади: мактаб ҳаёти ҳақида батафсил маълумот олишни хоҳловчи барча қариндошлар ҳамда мактаб ўқувчилари Kundalik.Family иловасидан чекловларсиз фойдаланишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, сиз PRO Kundalik пакетини бир ойга PlayMarket ёки AppStore'да 0,49 АҚШ долларга харид қилишингиз мумкин. Бунда фойдаланувчи илованинг веб-талқини ва кенгайтирилган вариантларига кириш ҳуқуқига эга бўлади.
Илова ва сайтдаги обуна нархи PlayMarket ва AppStore'да валюта курсининг конвертацияси туфайли бироз фарқ қилиши мумкин. PlayMarket ва AppStore'га фақат VISA ёки MasterCard'дан фойдаланиб, телефонингиз созламаларига мос келадиган валютада обунани расмийлаштириш мумкин.
Муқобил тўлов усуллари www.kundalik.com сайтида мавжуд. Ҳозирда обуна учун тўловни Davr Bank, Click ёки Payme тўлов тизимлари орқали, шунингдек, Davr mobile, Click Evolution, Payme мобиль иловаларида Kundalik ID дан фойдаланган ҳолда тўлаш мумкин.
Тўлов бўйича кўрсатмалар билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида
547views0replies
1

Комментарии