Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда қадимий Зардуштийлар ибодатхонаси топилди

Ибодатхона тош даврига тегишли бўлиб, минтақада зардуштийликнинг кенг тарқалиши билан боғлиқ.

132views0replies
0

Инновацион ривожланиш

“Ички ва халқаро туризмнинг “Учтепа-Булоқмозор” мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни мовий осмон остидаги музейга айлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида Норин туманида зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона аниқланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий жамоа қазиш ишлари давомида қадимги тош даврига оид, ҳудудда зардуштийлик қарашлари ва ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ўта ноёб топилмалар ҳамда ибодатхонани кашф қилди.
“Биз қазишма ишларини олиб боришдан аввал тепалик остида қадимий ҳукмдорнинг қабри ва ўша давр анъаналарига кўра унга қўшиб кўмилган бойликлар бўлса керак, деб тахмин қилгандик. Натижалар биз кутгандан ҳам аъло бўлди – қўлга киритган манбаларимизнинг илмий қиммати ва аҳамияти беқиёс, - дейди академик А.Асқаров.
132views0replies
0

Комментарии