Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда аёли ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 20 йилга қамалди

Қотилликни содир этган шахс Россиянинг Домодедово аэропортида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

185views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 6 апрель куни сариосиёлик 38 ёшли эркак Шўрчи туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғининг яшаш хонадонига боради ва ухлаб ётган жойида унинг бўйин аъзолари, кўкрак олди ва орқа соҳаларига пичоқ санчган. Бу ҳақда "Zamon" информацион дастурида маълум қилинди.
Қотиллик ҳаракатини давом эттирган собиқ эр, бошқа хонадонда ухлаб ётган қайнонасини ҳам бўғиб, бўйнига пичоқ тортади. Қотилликни содир этиб Россияга қочиб кетган эркак ушбу мамлакатнинг Домодедово аэропортида ИИО ходимлари томонидан ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Мазкур жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ЖИБ Шўрчи туман судида кўриб чиқилди.
Унга кўра, қотилликни содир этган шахсга ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а", "в", "ж" бандлари билан 20 йил муддатга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
185views0replies
0

Комментарии