• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 августа 2022

“Ҳар доим рулда бўяниб кетаман” — автомобилни бошқариш вақтида пардоз қилган актрисага чора кўрилди

Актриса Дурдона Қурбонова автомобилни бошқариб кетаётган вақтида пардоз қилишини айтиб, видео чиқарди. Шаҳар ИИББ томонидан актрисага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

915
0
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХББ

2022 йил 22 август куни ижтимоий тармоқларда 1998 йилда туғилган Дурдона Қурбонова AEOLUS русумли транспорт воситаcини Олмазор тумани Сағбон кўчаси бўйлаб уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Актриса видеода доим рулда кетаётганда юзига пардоз қилишини айтган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи ҳайдовчи Дурдона Қурбоновага нисбатан МЖтКнинг 128 прим 1-моддаси (БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

915
0