• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 10 марта 2021

Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи пора билан ушланди

У МЧЖнинг ҚҚС бўйича йирик салбий фарқ суммасини жамият ҳисоб рақамига қайтарилишини тезлаштиришни ваъда қилган.

10 марта 2021
2270
0
Прокуратура департаменти

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди.  

Н.Т. “O.” МЧЖнинг 2020 йилдаги ҚҚС бўйича 230 млн сўм салбий фарқ суммасини жамият ҳисоб рақамига қайтарилишини тезлаштириб бериш эвазига жамият ҳисобчисидан ушбу сумманинг 5 фоизи, яъни 11,5 млн сўм талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари ва 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат бўйича Н.Т.га нисбтан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

10 марта 2021
2270
0